15.05.2021 14:29
10393
Ўзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистонидаги ўйинлари вақти ва қайси стадионда ўйнаши маълум қилинди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари вақти ва стадиони номи маълум қилинди, дея ёзади ЎФА расмий сайти.

Июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйинларда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ушбу ўйинларнинг бошланиш вақтлари ҳамда қабул қиладиган стадионлар билан танишинг. Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган:

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. D гуруҳи
7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00
11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00
15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 ўйиндан кейин гуруҳда Саудия Арабистондан кейинги 2-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар