15.05.2021 08:06
2497
Рўзиқул Бердиев: «Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОФК Кубоги 1-туридан ўрин олган «Олой»га (4:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ яратилган имкониятлардан фойдаланишда оқсадик, қаердадир совуққонлик етишмади. Голдан кейин барчаси ўз жойига тушди деб ўйлайман. Йирик ғалабага эришдик, бундан хурсандмиз. Кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз.

Биринчи 15 дақиқаликда ўйинимиз ўхшамагани ҳаяжон билан боғлиқ, деб ўйлайман. Йигитлар эркин ҳаракат қилиш ўрнига босим билан ўйнашди. Бу тушунарли, сабаби таркибимизда ёш футболчилар кўп. Aгар биринчи таймда гол уриб олганимизда, балки биз кутган ўйин намойиш этиларди. Яна бир ҳолат, баҳсдан олдинги икки кунда ёмғир ёғди, ҳаво салқин бўлди. Бугун эса жуда иссиқ бўлди. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар