15.05.2021 21:13
8074
«Пандевдан жуда кўп нарсани ўргандим». Элдор Шомуродов «Аталанта» билан ўйиндаги дубли ва мавсумдаги энг муҳим голи ҳақида

А Серия 37-тури доирасидаги «Женоа» - «Аталанта» (3:4) учрашувида дубль қайд этган Элдор Шомуродов ўйиндан кейин клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Элдор, бугун захирадан майдонга тушиб, дарҳол гол урдингиз...

- Ҳа, ўйинга тушишдан аввал мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга интилдим.

- А Сериядаги дебют мавсумда 7та гол уришга эришдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Йўқ, кутмагандим, аммо ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим. 

- Горан Пандев сингари тажрибали ўйинчи билан бирга ўйнаш ҳақида гапирсангиз...

- Бу мен учун жуда ҳам яхши. Ундан жуда кўп нарсани ўрганиш мумкин. Аллақачон ундан кўп нарсани ўргандим дея оламан. 

- Бу мавсумдаги голлардан қайси бирини кўпроқ ёдга оласан?

- «Специя» билан ўйиндаги голни танлайман. Сабаби ўша ўйиндаги голимдан кейин биз ғалаба қозонган эдик.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар