15.05.2021 22:57
9681
Теглар
Левандовски Герд Мюллернинг «абадий» рекордини такрорлади

Бундеслига 33-тури доирасида «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Фрайбург» дарвозасини ишғол этиб, жамоанинг афсонавий собиқ ҳужумчиси Герд Мюллернинг «абадий» рекордини такрорлади.

Польшалик форвард Бундеслига жорий мавсумида 28 ўйинда 40та голга муаллифлик қилди. Бунгача Робертдан ташқари, фақатгина Герд Мюллер бундай натижага эриша олган. Немис собиқ голеадори 1972/1973 йилги мавсумда 36та, 1969/70 – 38, 1971/1972 йилги мавсумда эса 40та гол уриб, рекорд ўрнатган эди. 

Левандовски Бундеслига сўнгги турида «Аугсбург» дарвозасини ишғол эта олса, Мюллернинг «абадий» дея ном олган рекордини янгилаши мумкин бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар