15.05.2021 08:47
11024
«Интер»нинг собиқ ҳужумчиси: «Лаутаронинг Мадрид клубига ўтиши ҳал бўлган»

«Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Никола Вентола Кристиан Вьери билан суҳбатда «нерадзурри» форварди Лаутаро Мартинеснинг қайси клубга ўтишини айтди.

«Бомба» хабар айтаман: Лаутаро Мартинес «Атлетико»га ўтади. Ҳаммаси келишилган. Менга трансфер ҳал бўлганини айтишди ва Лаутаро учун жуда кўп тўланади», – дейди Вентола Twitch эфирида. 

Аргентиналик 23 ёшли футболчи бу мавсумда «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 46та ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар