15.05.2021 18:44
2613
Ибраҳимович Евро-2020да иштирок эта олмайдиган бўлди

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Евро-2020ни ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда Швеция футбол федерацияси расман маълум қилди.

39 ёшли футболчи Швеция миллий жамоаси мураббийлар штабини жароҳати сабабли Европа чемпионатида иштирок эта олмаслиги ҳақида хабардор қилган.

Златан 9 май куни «Ювентус»га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган ва А Серия жорий мавсумининг қолган ўйинларида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович март ойида миллий жамоа сафига қайтишини эълон қилганди. 2016 йилда миллий жамоадаги фаолиятини эълон қилган 39 ёшли ҳужумчи Швеция сафида 62та гол билан энг яхши тўпурар саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар