15.05.2021 08:45
2652
Ферран Торрес Мессини ортда қолдириб, Гвардиола жамоаларида ҳет-трикка эришган энг ёш футболчига айланди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Ферран Торрес АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (4:3) билан баҳсда рақиб дарвозасига 3 бор тўп киритди.

Бу – испаниялик футболчининг клублар миқёсидаги илк ҳет-триги. Миллий жамоада эса Миллатлар Лигаси доирасида Германияга (6:0) қарши ўйинда 3та гол урганди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, 21 ёшу 75 кунлик хавбек Гвардиола жамоаларида ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. Бунгача Пеп қўл остида ҳет-трикка эришган энг ёш ўйинчи Лионель Месси эди – 22 ёшу 200 кунлигида, «Барса»да.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар