15.05.2021 14:12
3321
Давид Луиз мавсум якунида «Арсенал»ни тарк этади

Давид Луиз жорий мавсум якунида «Арсенал»ни тарк этадиган бўлди.

Sky Sports’нинг хабар беришича, 34 ёшли бразилиялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Клуб Давид Луизга ҳали янги шартнома борасида таклиф бермаган бўлса-да, футболчи Лондон клубини тарк этмоқчи экани ҳақида жамоа раҳбарияти ва бош мураббий Микел Артетани хабардор қилган. 

Давид Луис март ойи якунидан буён жароҳати сабабли майдонга туша олмаётган, 2 май куни эса «Ньюкасл»га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушиб яна жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Луиз 2019 йилда «Челси»дан «Арсеналга ўтган эди. 34 ёшли футболчи жорий мавсум жами 30 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар