15.05.2021 13:34
14704
Теглар
«Барселона»ни ёзда 14 футболчи тарк этиши мумкин

«Барселона» раҳбарияти муваффақиятсиз мавсумдан сўнг жамоа таркибини жиддий тарзда янгилашни режалаштирмоқда. 

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, жамоани 14 нафаргача футболчи тарк этиши мумкин. Улар орасида дарвозабон Нето, ҳимоячилар Самюэль Умтити ва Хуниор Фирпо, яримҳимоячилар Миралем Пьянич, Филиппе Коутиньо ва Матеус Фернандес ҳамда ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт бор.

Футболчиларни сотиш, алмаштириш ва ижарага бериш режалаштирилган.

Бундан асосий мақсад — таркибда сифатли ўйинчиларга жой ажратиш, иш ҳақи тўловларини тежаш. 

Шунингдек, айрим футболчилар  билан шартномаларни бекор қилиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар