14.05.2021 23:58
12713
Теглар
«Ювентус» раҳбарияти футболчиларига мурожаат билан чиқди

«Ювентус» клуби коронавирус пандемияси сабабли молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Жамоанинг еврокубокларни эрта тарк этиши ва скудеттони қўлга кирита олмагани ҳам клуб даромадлари пасайишига сабаб бўлади.

La Gazzetta dello Sport’нинг хабар беришича, Турин клуби раҳбарияти футболчиларга мурожаат қилиб, улардан 4 ойлик маош – март, апрель, май, июнь ойлари учун маош тўловини кечиктириб, бўлиб беришга розилик билдиришни сўраган. Футболчилар клубнинг бу мурожаатига ҳали аниқ жавоб қайтаргани йўқ.

Қайд этилишича, клуб Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса молиявий қийинчиликлар ортади. Қолаверса, УЕФА ҳам жамоанинг Суперлига лойиҳасидан чиқмаётгани сабабли клубга нисбатан жиддий чораларни кўриши ҳақида огоҳлантирган.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия якунланишига 2 тур қолаётганда турнир жадвалида 72 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар