14.05.2021 09:57
1547
Сульшер: «Кутилмаган хатолар кўп бўлди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 34-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (2:4) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яхши жамоа ва кучли футболчиларга қарши ўйинда оддий голларни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Баҳсни яхши бошладик, аммо устунлигимизни ривожлантирмадик. Биринчи бўлимда янада кўп ишлар қилиниши керак эди. 

Иккинчи бўлим? Дастлабки 70-80 сонияда гол ўтказиб юборилганда қийин бўлади. «Ливерпуль» ёмон ўйнаган пайтда фойдаланишимиз керак эди. 

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз ва бир-биримиз учун курашишга тайёрмиз, аммо бугун бизда кутилмаган хатолар жуда кўп бўлди», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар