14.05.2021 09:23
4340
Рўзиқул Бердиев «Олой» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОФК Кубоги 1-тури доирасида Қирғизистоннинг «Олой» клубига қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу турнирга узоқ тайёргарлик кўрдик. Гуруҳдаги жамоалар ҳам оддий эмас. Бизни қийин беллашувлар кутиб турибди. Шунга қарамасдан олдинга қараб интиламиз. «Олой» билан баҳсни яхши кайфиятда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Рақиблар даражаси ҳақида гапирмаган бўлардим. Чунки яқинда ОЧЛ ўйинларини кузатдик. Бу мусобақада Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси барча қатори бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Бу жамоа ўз ўйини билан кўплаб мухлислар меҳрини қозонди. Шунинг учун бу ерда футбол даражаси ҳақида гапириш нотўғри бўлади. 

Мусобақага жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Гуруҳимиздаги жамоаларнинг қайси бири кучли, қайсидири эса кучсиз деб айта олмайман. Тўрт жамоа ҳам бир ҳил даражада. Ўйинлар бўлиб ўтмагунча қайсидир жамоани ажратиб кўрсатиб бўлмайди. 

ОЧЛда ҳамма «Пахтакор» ва «Aл Ҳилол» жамоаларини фаворит деб билишганди, лекин якунда «Истиқлол» жамоаси ўз кучини кўрсатди. Шунинг барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик олиб борамиз.

«Насаф» — Ўзбекистондаги энг ёш жамоа. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга тажриба тўплаш учун қулай имконият бўлади. ОФК кубоги муҳим мусобақа саналади. Бу турнирда биринчи мақсад — гуруҳдан чиқиш.

Шу ўринда ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Машғулотларда ҳеч қандай жароҳат олиш ҳолатлари бўлмади. Тўғри, сунъий майдон биз учун ноқулай. 2-3 кун ичида мослашиб олишга ҳаракат қилдик», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

«Насаф» — «Олой» баҳси бугун, 14 май куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар