14.05.2021 14:20
4919
«Реал» Ла Лигада Зидан қўл остидаги энг узун мағлубиятсиз сериясини такрорлади 

«Реал» Испания чемпионатининг 36-турида меҳмонда «Гранада» (4:1) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мадридликлар Ла Лигада 16та баҳсдан бери мағлубият нималигини билишмаяпти: 10 ғалаба ва 6 дуранг.

Opta'нинг маълумотига кўра, «Реал» ушбу кўрсаткич орқали Зидан бошқарувидаги энг узун мағлубиятсиз сериясини такрорлади. Жамоа франциялик мураббий қўл остида 2016/2017 йилги мавсумда ҳам қаторасига 16та баҳсда ютқазмаганди. 

«Қироллик клуби» навабатдаги ўйинни 16 май куни меҳмонда «Атлетик»ка қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар