14.05.2021 23:47
4507
Теглар
ОФК кубоги. «Олтин аср» «Хўжанд» ўйинида дуранг қайд этди

Душанбеда ОФК кубоги F гуруҳи 1-тури доирасидаги иккинчи ўйин ҳам якунланди.

Унда Туркманистон чемпиони «Олтин Аср» Тожикистон чемпионати вице-чемпиони «Хўжанд»га қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Биринчи бўлимнинг ўзида туркманистонлик ҳужумчи Алтимурад Аннадурдиевнинг голларига Артём Сердюк ва Дилшод Бозоров голи билан жавоб берди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Натижада «Насаф» 3 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида қолди. 

Қайд этиш жоиз, шу куни туркманистонлик сафида икки футболчи майдондан четлатилди.

ОФК кубоги. 1-тур. 14 май
«Олтин Аср» - «Хўжанд» - 2:2

Голлар: Алтимурад Аннадурдиев 15, 45 - Артём Сердюк 25, Дилшод Бозоров 41.
Четлатиш: Б.Режебов (15), М.Сапаров (87).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар