14.05.2021 18:57
5223
«Насаф» ОФК кубогини Қирғизистон клуби устидан йирик ғалаба билан бошлади

ОФК кубоги 1-тури доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги жамоа Душанбеда Қирғизистоннинг «Олой» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. 

Дастлабки бўлимда қатор имкониятларга қарамай, ҳисоб очилмаган бўлса-да, қаршиликлар иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини бирин-кетин ишғол этишди. Суҳроб Нуруллоев, Шохмалик Комилов, Ҳусайн Норчаев ва Ҳусниддин Алиқуловнинг голлари «Насаф»га «Олой» устидан йирик ғалаба ва «F» гуруҳи пешқадамига айланиб олишини таъминлади – 4:0.

ОФК Кубоги-2021. «F» гуруҳи. Душанбе.
«Насаф» - «Олой» (Қирғизистон) - 4:0
Голлар
: Суҳроб Нуруллоев 52, Шохмалик Комилов 58, Ҳусайн Норчаев 64, Ҳусниддин Алиқулов 76.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 8. Дилшод Саитов (4. Ҳусниддин Алиқулов, 70), 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умар Эшмуродов, 15. Жўрабек Маннонов (20. Суҳроб Нуруллоев, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шохмалик Комилов (28. Сардор Саъдуллаев, 78), 88. Марко Станоевич, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров (14. Шокир Йўлдошев, 70), 19. Ҳусайн Норчаев (25. Муҳриддин Зоиров, 78).
«Олой»: 16. Даниэл Поляков, 4. Айдар Мамбеталиев, 14. Ойбек Абдуғаффоров, 21. Алмазбек Маликов, 7. Аҳлиддин Исроилов (9.Нурболот Ирисбеков, 67), 10. Эммануэль Ягр, 11. Элдар Молдожунусов, 12. Эрлан Машарипов, 19. Нурдолот Сталбеков (25.Шохруҳ Аскеров, 88), 20. Тижани Белаид (5.Адилет Нурлан Уулу, 81), 27. Акрамжон Умаров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар