14.05.2021 15:36
714
Лингард АПЛда апрель ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Англия Премьер-лигасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум қилинди.

АПЛ расмий сайти «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Жесси Лингардни ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди. 28 ёшли англиялик футболчи апрель ойида 4та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Лингард бунгача «МЮ» сафида икки марта ой лауреатига айланганди.

Маълумот учун, ҳуқуқий жиҳатдан «МЮ»га тегишли бўлган Жесси жорий мавсум Лондон клуби сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар