14.05.2021 09:39
1652
Клопп: «Олд Траффорд»даги биринчи ғалабамга ажойиб вазиятда эришдик»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 34-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб кураш, кескин ўйин. Дерби шундай бўлиши керак. Ва бу – менинг «Олд Траффорд»даги биринчи ғалабам. Ажойиб бир вазиятда бунга эришдик. Бизга бу ғалаба керак эди ва унга лойиқ ҳаракат қилдик. Супер. 

Голлар ажойиб. Рақибнинг голига жуда яхши муносабатда бўлдик. Дастлабки 15 дақиқада ёмон ўйнадик, аммо кейин баҳсни назорат қилишни бошладик ва ўзимиз хоҳлагандек ҳаракат қила олдик. 

Рақибга Брунуга тўпни узатишларига йўл қўймадик ва ўйинни босқичма-босқич назоратимиз остига олдик. Албатта, 3:2 ҳисобида ноқулай эди, лекин 4-голни уришга муваффақ бўлдик», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар