14.05.2021 19:30
2856
Теглар
Четлатиш, пенальти ва йирик ғалаба. «Олимпик» «Орол»ни мағлуб этиб, Про лига пешқадами «Нефтчи»га етиб олди

Про лига 7-тури дастлабки ўйинида «Олимпик» жамоаси Тошкентда «Орол» устидан йирик ғалабага эришди.

Темур Кападзе бошқарувидаги «олимпиячилар» Нукус жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди. 69-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Дамир Низанов майдондан четлатилгач, 77-дақиқага келиб мезбонлар Аҳрол Рисқуллаев томонидан белгиланган пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни очишди. 82-дақиқа ва 90+3-дақиқаларда эса фарқ учтага ошиб, «Олимпик» ғалабасини таъминлади – 3:0.

Натижада «Олимпик» очколари сонини 13тага етказиб, бу борада пешқадам «Нефтчи»га етиб олди. Фақатгина тўплар нисбатига кўра 2-ўринда қолди. «Орол» эса 6 очко билан 6-ўринда.

Про лига. 7-тур
14 май, жума
«Олимпик» - «Орол» - 3:0
Ҳакам
: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Голлар: Алишер Одилов 77 пен., 90+3, Бектемир Абдуманнонов 84.
«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Шоҳжахон Султонмуродов, 6. Бекзод Шамсиев, 9. Темур Мамасидиқов, 10. Фаррухбек Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 19. Достонбек Турсунов, 23. Абдурауф Бўриев (Бектемир Абдуманнонов, 46), 37. Алишер Одилов, 99. Муҳаммадали Ғиёсов
«Орол»: 16. Улуғбек Бекбосинов, 7. Дамир Низанов, 8. Мирас Карлибаев, 10. Наврўзбек Алимов, 13. Алберт Сдиков, 15. Азамат Алланиёзов, 17. Амирбек Абдиразиев, 18. Исламбек Сейтназаров, 20. Жамшид Гулмирзаев, 24. Норхон Шерипов, 77. Ербол Сейтназаров.
Четлатиш – Д.Низанов, 69.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар