14.05.2021 16:30
4055
Теглар
АПЛнинг апрель ойи энг яхши мураббийи эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти апрель ойининг энг яхши мураббийини эълон қилди.

АПЛ сайтига кўра, «Ньюкасл» устози Стив Брюс ўтган ой якунларига биноан тенгсиз мураббий деб топилди. Ньюкаслликлар ўтган ойда ўтказилган 4 ўйинда 2та ғалаба ва 8та гол киритиб, муддатдан аввал лигада қолиш вазифасини бажаришди. Клуб 35 ўйиндан кейин 39 очко билан 16-ўринда бормоқда. 

Маълумот учун, ой лауреати бўлиш учун Стив Брюсдан ташқари, Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед»), Марсело Бьелса («Лидс»), Сэм Эллардайс («Вест Бромвич») сингари мураббийлар ҳам даъвогарлик қилишганди. Март ойида ушбу соврин Томас Тухельга («Челси») насиб қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар