14.05.2021 13:46
4792
Абдусалом Азизов клублар раҳбарияти ва мураббийлар билан йиғилиш ўтказди. Тартибсизликлар танқид қилиниб, мураббийлар огоҳлантирилди

Бугун, 14 май куни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бошчилигида ижроқўм йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

«Унда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Шунингдек, терма жамоаларнинг масъулиятли ўйинлар олдидан тайёргарлик режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ОФК таснифидаги йирик турнирларга юқори савияда тайёргарлик кўриш масаласи илгари сурилди. Терма жамоалар учун замонавий инфратузилма қурилиши жараёни бўйича маълумот берилди.

Шундан сўнг Абдусалом Абдумавлонович барча клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда ЎФА раҳбарияти томонидан ҳар бир жамоада мавжуд муаммолар тингланди. Уларни моддий ва ташкилий масаларда қўллаб-қувватлаш мавзуси кўтарилди. Шунингдек, сўнгги пайтларда чемпионатларда кўп учраётган тартибсизликлар танқид қилинди. Мураббийлар келишилган ўйинлар каби иллатларга аралашмаслик борасида жиддий огоҳлантирилди. Клублар вакиллари томонидан кўтарилган муаммоли масалаларда ЎФА масъулларига топшириқлар берилди. Тренерлар малакасини ошириш, клубда раҳбар ва мураббий ваколатларини тартибга келтириш, ёш футболчилар етиштиришга яна-да жиддий эътибор қаратиш, савиясиз легионерлар муаммосини бартараф этиш, VAR тизимини такомиллаштириш ҳамда стадионларнинг ёритиш ускуналарини жаҳон стандартларига мослаш каби масалаларда вазифалар белгиланди», - дейилади ЎФА хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар