13.05.2021 08:16
5078
Роналду «Ювентус» тарихида 100та гол учун энг кам вақт сарфлаган футболчига айланди

«Ювентуc» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 36-турида «Сассуоло» (3:1) дарвозасига тўп киритди. 

Бу — португалиялик футболчиининг «кекса синьора» сафидаги 100-голи. 

Opta'нинг маълумотига кўра, 36 ёшли ҳужумчи «Ювентус» тарихида 100та гол энг кам вақт сарфлаган футболчига айланди. Унга уч мавсум етарли бўлди. 

Турин клубида ушбу кўрсаткич борасида Роналдугача энг яхши натижалар Роберто Баджо ва Омар Сиворига тегишли эди — тўрт мавсумда 100та гол.

Шунингдек, Роналду 3та клуб («МЮ», «Реал» ва «Ювентус») ва миллий жамоа сафида камида 100тадан гол урган илк футболчига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар