13.05.2021 08:15
2282
Пиоли: «Икки ҳафта аввал «Милан»ни «ўлик»ка чиқаришаётганди»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 36-туридан ўрин олган «Торино»га (7:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сафардаги икки қийин баҳсда ажойиб тарзда ҳаракат қилдик. Бу – муҳим белги. Бизга яна битта ғалаба керак, шунинг учун кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. 

Икки ҳафта аввал «Милан»ни «ўлик»ка чиқаришаётганди, аммо энди тақдиримиз ўз қўлимизда. Клуб доим бизни ҳимоя қилиб келди, базада яхши муҳит ҳукмрон. Футболчилар бир-бирларини ҳурмат қилишади ва яхши кўришади. Психологик жиҳатдан кучли, қисқа вақт ичида етук бўлиб улгурган жуда ёш жамоага мураббийлик қилганимни ҳеч қачон унутмайман. 

Ибраҳимович Европа чемпионатигача тайёр бўлиш ёки бўлмаслигини билмайман. Лекин, умуман олганда, унинг сўнгги турда «Аталанта» билан ўйинда майдонга тушишини кутяпмиз. У феноменал ва бу вазиятдан чиқиб кетади», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар