13.05.2021 08:28
3315
«МЮ»нинг собиқ сардори Антонио Валенcия футболчилик фаолиятини якунлади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Антонио Валенcия футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

«Олд Траффорд»да бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. Голлар, совринлар ва мухлислар ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. 

Бу кун тез орада келади, деб ўйламагандим, аммо танам мендан шундай қарор қабул қилишимни сўради.  Футболчилик фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Фаолиятим ва ҳаётимнинг бир қисмига айланган барчага миннатдорчилик билдираман», – деб ёзади 35 ёшли ҳимоячи «инстаграм»даги саҳифасида. 

Валенсия «МЮ»да 2009 йилдан 2019 йилгача тўп тепган ва жамоа билан икки бор АПЛда, бир мартадан Англия Кубоги, Лига Кубоги, Европа Лигасида зафар қучган. У Эквадор миллий жамоасида 99та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар