13.05.2021 12:35
1887
Иммобиле «Лацио» рекордчисига айланди

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Сериянинг 36-туридан ўрин олган «Парма» (1:0) билан ўйинда жамоасига ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, италиялик 31 ёшли футболчининг римликлар сафида барча турнирлар доирасидаги голлари 150тага етди ва у клуб тарихида энг кўп гол урган Сильвио Пиоланинг (149) рекордини янгилади.

Маълумот учун, Иммобиле бу мавсумда А Серияда 33та ўйинда 20та тўп киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар