13.05.2021 09:30
1574
Артета: «Тухелга қарши «Стэмфорд Бриж»да ўйнаганда қийналишингиз керак»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда хурсандман. Бу ерда 10 йилдан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Яхши натижага эришдик. 

Гол совғадан сўнг юзага келди, лекин биз уюшқоқлик билан босим ўтказдик, рақибни хато қилишга мажбур этдик. 

Тухелга қарши ўйин учун «Стэмфорд Бриж»га келганингизда қийналишингиз керак. Бу ерда «Челси»ни мағлуб этиш ҳақида ўйлаш нореал. 

Жамоамнинг ишга бўлган муносабати ажойиб эди. Бахтлиман», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар