12.05.2021 17:58
3714
УЕФА «Реал», «Барселона» ва «Ювентус»га нисбатан текширув бошлади

УЕФА Суперлига лойиҳаси бўйича «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» клубларига нисбатан иш очди.

«УЕФА дисциплинар регламенти 31-модда 4-бандига мувофиқ, бугун 12 май куни «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» клубларининг Суперлига лойиҳасидаги алоқадорлиги юзасидан УЕФА норматив-ҳуқуқий базасининг эҳтимолий бузилиши бўйича интизомий текширув ўтказиш масаласида назоратчилар тайинланди», - дейилади ташкилот баёнотида.

Аввалроқ, Суперлига лойиҳасининг таъсисчи 12 клуби орасидан 9таси турнирдаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилган эди. УЕФА бу клубларни фақатгина даромадининг маълум қисмини жарима сифатида ушлаб қолишини маълум қилганди. «Барса», «Реал» ва «Ювентус» клублари эса икки йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар