12.05.2021 09:21
2417
Сульшер: «Тайёргарлик учун вақт бўлмади. Бундай графикда ўйнаш мумкин эмас» 

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Лестер»га (1:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинни ёмон бошладик, аммо буни кутиш мумкин эди. Чунки тайёргарлик учун вақтимиз бўлмади. Аммо гол ўтказиб юборганимиздан сўнг йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмади ва жуда яхши ўйнадик. Ҳаракатларимиздан мамнунман.

Матич – ҳақиқий етакчи. Гринвуд эса атиги 19 ёшда бўлса ҳам, тажрибали профессионалдек кўринди. 

Ҳеч қачон бундай тиғиз тақвим бўлмаслиги керак. Пайшанба, якшанба, сешанба ва яна пайшанба кунлари ўйнаш мумкин эмас. Шунинг учун таркибда ўзгаришлар қилишимиз керак эди. Бундай тақвимда футболчилар бундан ортиқ ўйнай олишмайди», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар