12.05.2021 11:27
3229
Сульшер: «Манчестер Сити» билан курашиш учун таркибни кучайтиришимиз керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛда «Манчестер Сити» чемпионликни қўлга киритганига ўз муносабатини билдирди. 

«Сити»га қарши кураш олиб бориш учун таркибни кучайтиришимиз керак. Уларни табриклайман – ажойиб мавсум ўтказишди.

Йигитлардан жуда мамнунман. Мавсумнинг сўнгги 10 кунигача Европанинг энг яхши жамоасининг чемпион бўлишига йўл қўймадик. 

Кейинги даражага чиқишни хоҳлаймиз ва бунинг учун таркибни кучайтириш борасида бир неча қадамлар ташлашимиз керак», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар