12.05.2021 10:44
1741
Куман: «Давом этишимиз ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўришимиз керак»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган «Леванте»га (3:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Нима бўлганини тушунтириш қийин. Биринчи бўлимда жамоа яхши ўйнади, аммо иккинчи бўлимда шиддатни пасайтирдик. Жуда кўп хато қилдик. 2:2га тўғри муносабатда бўлдик, аммо кейин ёмон ҳимояландик. 

Мураббийларнинг иши ҳар доим танқидий баҳоланади. Аммо тушунаманки, бундай иккинчи бўлимдан сўнг, албатта, саволлар туғилади. 45 дақиқада 3та гол ўтказиб юбориш «Барса»дек жамоага одатий ҳол эмас. 

Хафамиз. Нима бўлганини тушунолмаяпмиз. Мақсадимиз қолган уч ўйинда ғалаба қозониш эди, аммо ҳозир ҳаммаси жуда қийин. Давом этишимиз ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўришимиз керак», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар