12.05.2021 20:13
13948
Forbes жаҳоннинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди. Макгрегор, Месси ва Роналду – учликда

Икки вазн тоифасидаги UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Forbes талқинига кўра дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган спортчилари рўйхатини бошқармоқда.

Ушбу рейтингни тузишда спортчиларнинг 2020 йил 1 майидан 2021 йилнинг 1 май кунига қадар топган даромадлари ҳисобланган.

Рўйхатни 180 миллион доллар билан илк бор Макгрегор бошқарди. Ирландиялик жангчи бу маблағнинг асосий қисмини ўз бренди остидаги виски сотувидан топган (150 миллион). MMAдан эса 32 ёшли спортчи 22 миллион даромад олган.

Иккинчи ўриндан «Барселона» футболчиси Лионель Месси жой олган – 130 миллион доллар. Шундан 97 миллионни аргентиналик клубдаги фаолияти орқали, 33 миллионни эса ҳомийлардан олган. 

Учликни «Ювентус» форварди Криштиану Роналду якунлаган — 120 млн.

Forbes талқинига кўра энг кўп даромад топган спортчилар топ-10лиги:

1. Конор Макгрегор (ММА) — 180 млн доллар

2. Лионель Месси (футбол) — 130 млн.

3. Криштиану Роналду (футбол) — 120 млн.

4. Дак Прескот (американча футбол) — 107,5 млн.

5. Леброн Жеймс (баскетбол) — 96,5 млн.

6. Неймар (футбол) — 95 млн.

7. Рожер Федерер (теннис) — 90 млн.

8. Льюис Ҳэмилтон — (автопойга) — 82 млн.

9. Том Брэди (американча футбол) — 76 млн.

10. Кевин Дюрэнт (баскетбол) — 75 млн.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар