12.05.2021 11:25
9364
«Арсенал» асосий таркибнинг 5 футболчиси билан хайрлашишга тайёр

Ёзги трансферлар ойнасида «Арсенал»ни бир қатор футболчилар тарк этишлари мумкин, деб хабар беради Guardian.

Лондон клуби еврокубокларсиз қолган тақдирда, иш ҳақи харажатларини камайтириш учун 5 футболчи билан хайрлашишга тайёр. Булар – дарвозабон Бернд Лено, ҳимоячилар Эктор Бельерин ва Давид Луиз, яримҳимоячи Гранит Жака ва ҳужумчи Александр Ляказетт. 

«Арсенал», шунингдек, ижарадаги ўйинчилари – ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Найлз, яримҳимоячилар Рис Нелсон, Жо Уиллок, Маттео Гендузи ва Лукас Торрейрани сотиш имкониятини ҳам кўриб чиқади. 

Трансферлардан тушган маблағ янги футболчилар сотиб олиш, жамоадаги айрим ёш ўйинчилар, жумладан, Эмил Смит-Роу билан янги шартнома имзолашга ишлатилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар