12.05.2021 11:30
4641
Агуэро Сильванинг рекордини янгилади

«Манчестер Сити» АПЛда 2020/2021 йилги мавсум ғолиблигини қўлга киритди.

ESPN'нинг ёзишича, ҳужумчи Серхио Агуэро «шаҳарликлар» сафидаги 15-совринини ютиб, клуб тарихида энг кўп титулга эга чиққан футболчига айланди. 

Аргентиналик 32 ёшли футболчи бу кўрсаткич борасида жамоанинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда «Реал Сосьедад»да ўйнаётган Давид Сильвани (14) ортда қолдирди. 

Агуэро «Сити» билан 5 бор АПЛда, 6 марта Лига Кубогида, 3 бор мамлакат Суперкубогида ва 1 марта Англия Кубогида зафар қучган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар