11.05.2021 11:28
6125
Роналду «Милан»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Ювентус» машғулотини ўтказиб юборди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 35-туридан ўрин олган «Милан» (0:3) билан ўйиндан кейинги машғулотларни ўтказиб юборди ва «Феррари» заводига йўл олди.

Португалиялик футболчи 10 май куни эрталаб тикланиш машғулотларида қатнашиши керак эди, аммо у клуб президенти Андреа Аньелли ва «Ювентус» директорлар кенгаши раиси Жон Элканн билан биргаликда «Феррари» ишлаб чиқариладиган заводга ташриф буюрди, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Calciomercato'нинг хабар қилишича, Роналду у ерда ўзига янги машина сотиб олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар