11.05.2021 12:17
5794
Манба: ЕЧЛ финали Португалиянинг «Драгау» стадионида ўтказилади

Чемпионлар лигаси финали мезбонлиги Туркиядан Португалияга кўчирилади, дея хабар бермоқда Sky Sport 24 журналисти Анжело Манжанте.

Манбанинг ёзишича, УЕФА ЕЧЛ финалини Истанбулдан Портудаги «Драгау» стадионига кўчиришга қарор қилган. Бу ҳақда 12 май куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, Туркиядаги коронавирус билан вазият оғирлиги сабабли «Челси» ва «Манчестер Сити» учрашуви Лондондаги «Уэмбли» стадионига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси финали 29 май куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар