11.05.2021 10:31
2443
Лёв Мюллерга қўнғироқ қилди. Ҳужумчи Европа чемпионатида қатнашиши мумкин

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер борасидаги қарашларини ўзгартирди.

Bild'нинг ёзишича, мутахассис Мюллерга қўнғироқ қилди ва ундан Евро-2020да миллий жамоага ёрдам беришни сўради. Футболчининг жавоби маълум эмас. 

Маълумот учун, 31 ёшли форвард 2018 йил сўнгидан бери миллий жамоага чақирилмайди.

Евро-2020да қайдномадан 26 футболчи ўрин олиши мумкин. Лёв якуний рўйхатни 19 майда эълон қилишни режалаштирган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар