11.05.2021 10:28
2292
Кавани: «Шартномани узайтиришимда Сульшер ва мухлислар катта роль ўйнашди» 

«Манчестер Юнайтед» билан шартномасини 2022 йил ёзигача узайтирган ҳужумчи Эдинсон Кавани ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мавсум давомида клубга бўлган муҳаббатим ошди. Жамоадошларим ва клуб ходимлари билан чуқур алоқани ҳис қиляпман. Улар менга ҳар куни қўшимча мотивация беришади. Биргаликда улкан натижаларига эришишимиз мумкинлигини биламан. 

«Манчестер Юнайтед»га ўтишим биланоқ мураббийнинг ишончини ҳис қилдим. Футболчи учун мураббий ишончи энг яхши ўйинни намойиш этишга мукаммал имконият беради. Шу сабабли Оле-Гуннар Сульшерга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

«Юнайтед» мухлислари қолишимни қанчалик хоҳлашаётгани қароримга таъсир қилди. Майдондаги ўйинларим билан уларга қувонч ва бахт бахш этиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан», – дея Каванининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот ўрнида, уругвайлик 34 ёшли форвард бу мавсумда АПЛда 23та баҳсда 9та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар