11.05.2021 23:55
4773
АПЛ. «МЮ» «Олд Траффорд»да «Лестер»га ютқазди. «Манчестер Сити» - Англия чемпиони!

Англия Премьер-лигаси 36-тури доирасида «МЮ» ўз майдонида «Лестер»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар вакили Томас томонидан очилган бўлса, беш дақиқа ўтиб Гринвуд фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

66-дақиқада эса Суюнжу «Лестер»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди – 1:2.

Натижада, «МЮ» 70 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, «Лестер» 66 очко билан 3-ўринга кўтарилди. «Юнайтед»нинг мағлубиятидан кейин Сульшер жамоаси пешқадамга ета олмаслиги амалда маълум бўлди ва «Манчестер Сити» жамоаси уч тур аввал расман Англия чемпионига айланди.

АПЛ. 36-тур
Манчестер Юнайтед – Лестер 1:2

Голлар: 0:1 – 10 Томас, 1:1 – 15 Гринвуд, 1:2 – 66 Суюнжу
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Туанзебе, Байи, Уильямс, Теллес, Мата, Матич, ван де Бек, Эланга (Рэшфорд, 66), Гринвуд (Кавани, 66), Диалло (Бруну Фернандеш, 78).
Лестер – Шмейхель, Кастань, Фофана, Сунчжу, Томас, Ндиди, Тилеманс, Олбрайтон, Перес (Мэддисон, 65), Варди (Чоудури, 80), Иҳеаначо.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар