11.05.2021 13:48
3625
«Ҳакамларнинг қўпол хатолари менга нисбатан адоват бўлса, «Турон»дан кетишга тайёрман». Исломбек Исмоилов ОКМК билан ўйиндаги ҳакамларнинг хатоси ҳақида

Суперлига 5-турининг қолдирилган ўйини доирасидаги «Турон» - ОКМК (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар мураббийи Исломбек Исмоилов ўйиндаги ҳакамликдан норози эканлигини яширмади.

«Ҳакамлар шахсга нисбатан адоват нуқтаи назаридан жамоамиз ўйинида хато қилаётган бўлишса, у ҳолда клубдан кетишга тайёрман. Жамоамиз ҳакамларнинг бундай муносабати, қилаётган қўпол хатоларига лойиқ эмас. Бундай хатти-ҳаракатлар менга нисбатан қаратилган бўлса, жамоадан кетишга тайёрман», - дея Исломбек Исмоиловнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, «Турон» - ОКМК (0:1) учрашувининг 37-дақиқасида Поньевичнинг зарбасини ОКМК дарвозабони Ботирали Эргашев дарвоза чизиғи ичидан қайтаргандек кўринган бўлса-да, учрашув ҳакамлари бу вазиятда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади деб ҳисоблашди. 

Маълумот учун, «Турон» клуби Суперлига жорий мавсумида ҳалигача ғалаба қозона олмаган клуб сифатида турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар