10.05.2021 09:08
5191
Зидан «Севилья» билан ўйиндан сўнг ҳакамларни танқид қилди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Севилья»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ҳакамларни танқид қилди.

«Ҳеч нарсани тушунмаяпман. Агар Милитао қўл билан ўйнаган бўлса, аввалроқ «Севилья» жарима майдончасида ҳам шундай вазият юзага келди. Лекин бизнинг фойдамизга пенальти берилмади. 

Ҳакамнинг айтганларига ишонмадим. Ҳакамлар ҳақида ҳеч гапирмайман, аммо бугун ғазабландим.

Ўйинимиздан қониқдик, кўпроғига лойиқ эдик. Чунки иккинчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик.

Энди ҳакамлик ҳақида гапирмайман. Ҳеч нарсага ойдинлик киритилмади ва бу мени ташвишга солмоқда. Ҳакам менга қоидаларни тушунтириши керак эди. 

VAR? Мен футболга ишонаман. Тўпнинг қўлга тегиши билан боғлиқ икки эпизод бўлди, аммо пенальти фақат бизнинг дарвозамига белгиланди.

Охиригача курашамиз. Қолган 3та ўйин ҳақида ўйлашимиз керак», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.    

Эслатиб ўтамиз, беллашувни Хуан Мартинес Мунуэра бошқарди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар