10.05.2021 16:43
9067
«Ювентус» Андреа Пирлони истеъфога чиқаради

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло истеъфога чиқарилади, дея хабар бермоқда, Football Italia нашри.

Манбанинг ёзишича, Турин клуби раҳбарияти жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар сабабли италиялик мураббийни истеъфога чиқариш қарорига келган. Ҳозирда клуб Пирлони мавсум якунида истеъфога чиқариш ёки навбатдаги турдан аввал хайрлашиш масаласида бош қотирмоқда. 

La Stampa’нинг ёзишича, «Ювентус» раҳбарияти А Серия 36-тури доирасида 12 май куни ўтадиган «Сассуоло»га қарши учрашув олдидан Пирлони истеъфога чиқариб, мавсумнинг қолган қисмига ёрдамчи мураббий Игор Тудорни бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида қолдирмоқчи.

Маълумот учун, «Ювентус» «Милан» билан ўйиндаги мағлубиятидан кейин А Серия якунланишига уч тур қолганда 69 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар