10.05.2021 14:09
3906
Теглар
Усмон Тошев - «Бухоро» клуби бош директори

Бугун, 10 май куни «Бухоро» клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

«Унда Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шахриёров, Бухоро жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, Бухоро вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Фаррух Ҳамроев ҳамда Бухоро футбол клуби раҳбарияти ва ишчи ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилиш давомида «Бухоро» профессионал футбол клуби бош директори лавозимига 2021 йил 10 майдан тажрибали мутахассис Усмон Қудратович Тошев тайинланди. 

Бухоро футболида ўчмас из қолдирган, шу кунга қадар Тожикистон миллий жамоаси бош мураббий ва ўзбекистонлик мураббийлар орасида илк Про-лицензияси соҳиби Усмон Қудратович эндиги фаолиятини «Бухоро» жамоасида давом эттиради», - дея ёзилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Усмон Тошев Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Мутахассиснинг қўшни мамлакат миллий жамоасини тарк этиши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида «Бухоро» клуби бош мураббийи сифатида Жамшид Саидов ўрнига Даврон Файзиев тайинланган эди. Апрель ойи якунида Файзиев истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига ёрдамчи мураббий Анвар Бердиев бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади. Клуб Про лига 6-туридан кейин 10 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар