10.05.2021 20:40
3529
Суперлига. ОКМК сафарда «Турон»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Суперлига 5-тури доирасида қолдирилган «Турон» - ОКМК учрашуви якунига етди.

Яйпанда ўтган баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлимда «Турон» дарвозасига йўл топа олмади. Аксинча, Исломбек Исмоилов шогирдлари ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Даян Поньевичнинг зарбасини Ботирали Эргашев дарвоза чизиғи ичидан қайтаргандек кўринган бўлса-да, ҳакамлар бу вазиятда тўп дарвозага кирмади, деб ҳисоблашди.

68-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Шохруҳ Гадоев чиройли зарбаси билан ОКМКга муҳим ғалабани келтирган гол муаллифига айланди – 0:1. Ўйин якуни анча асабий кечган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Натижада, ОКМК 6 ўйиндан кейин 13 очко билан 3-ўринга кўтарилган бўлса, «Турон» кетма-кет 7-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмайди, сўнгги ўринда қолди.

Суперлига, 5-тур
10 май (душанба)
«Турон» – ОКМК – 0:1
Ҳакам
: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Гол: Шохруҳ Гадоев, 68.
«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4.Аслиддин Тоштемиров, 9.Жасур Ҳакимов (11.Асилбек Қаюмов, 60), 10.Жавоҳир Соҳибов (3.Даврон Умиров, 75), 17.Музаффар Музаффаров (32.Жаҳонгир Меҳмонов, 75), 19.Владислав Касминин, 30.Синиша Бабич (8.Суннатилло Эрматов, 70), 43.Ким Бойонг, 55.Деян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 60).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов, 23.Йован Жокич, 5.Дилшод Жўраев (4.Миржамол Қосимов, 89), 22.Санжар Шоаҳмедов (17.Санжар Турсунов, 46), 94.Элвин Фортес (28.Шохруҳ Гадоев, 56), 9.Зафар Полвонов (18.Александр Касьян, 64), 11.Мурод Тошматов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар