10.05.2021 08:01
3339
Сульшер: «Манчестер Сити»нинг чемпионлигини кейинга қолдирганимиз жуда яхши бўлди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 35-туридан ўрин олган «Астон Вилла» (3:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда хурсандман. Италиядан жума куни эрталаб қайтгандик. Тиғиз тақвимда ўйнаш қийин.

Танаффус пайтида ўйиндаги вазиятга жуда яхши муносабатда бўлдик. Биринчи бўлимда ҳам рақибдан яхшироқ ҳаракат қилгандик, аммо гол ура олмагандик. Рақиб чиройли тўп киритди. 

«Манчестер Сити»нинг чемпионлигини кейинга қолдирганимиз ажойиб бўлди. Уйга қайтаётганимизда чемпионликни нишонлаётган «Сити» мухлислари билан тўқнаш келмаслигимиз яхши. Имкон қадар охиригача курашишга ҳаракат қиламиз», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар