10.05.2021 17:52
5728
Роналду «Ювентус» - «Милан» ўйинида энг паст баҳога лойиқ кўрилди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 35-тури доирасидаги «Милан»га қарши ўйинда (0:3) энг паст баҳога лойиқ кўрилди.

Gazzetta dello Sport нашри ўз анъанасига биноан ўйиндан кейин футболчилар ҳаракати баҳоланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, португалиялик форвард энг паст баҳога лойиқ кўрилган – 4 балл. Роналдунинг ҳаракатлари «ўта ёмон»га баҳоланган. Туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло ҳам худди шундай энг паст баҳони олган.

Маълумот учун, «Ювентус» «Милан» билан ўйиндаги мағлубиятидан (0:3) кейин А Серия якунланишига уч тур қолганда 69 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар