10.05.2021 10:24
1633
Пирло: «Истеъфо? Имконият берилган экан, ўз ишимни бажаришда давом этаман»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 35-туридан ўрин олган «Милан» (0:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кеча жамоа ҳафтани яхши ўтказганлигини айтгандим. Ажойиб ўйин намойиш этишимизга амин эдик, аммо бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Ўйинни яхши бошладик, аммо кейин йўлимизни йўқотиб қўйдик ва йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олдик.

Ҳозир буни тушунтириш қийин. Кўп компонентлар ишламади. Таҳлил қилишим, кейин уни йигитлар билан муҳокама қилишим керак. 

Истеъфо? Йўқ, кетмайман. Қийинчиликларга қарамай, бу лавозимни иштиёқ билан қабул қилганман. Олдинда яна 3та ўйин бор. Имконият берилган экан, ўз ишимни бажаришда давом этаман», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар