10.05.2021 09:10
1195
Пиоли: «Милан» фидойилик кўрсатди»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 35-туридан ўрин олган «Ювентус»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа фидойилик сифатини кўрсатди. Олдинда бундан ҳам қийинроқ ўйин кутиб турибди. 

Ушбу мавсумда муҳим ғалабаларни қўлга киритдик, аммо бу баҳс жадвалдаги ўрнимизга жиддий таъсир кўрсатарди. Мавсумдаги сўнгги ўйинимиз эмас, шунинг учун давом этишимиз керак. 

Қатъийлик, жамоавий руҳ ва фидойилик нуқтайи назаридан узоқ вақтдан бери Италиянинг энг яхши жамоасимиз. Узоқ давом этган мавсумдан сўнг қандайдир психологик муаммолар бўлиши муқаррар эди, биз эса бундан чиқишимиз кераклигини билардик. Бугун ҳар бир тўп учун курашдик, орқага чекинмадик», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар