10.05.2021 10:33
1265
Кавани Сульшер ва Чичаритонинг натижасини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани АПЛнинг 35-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (3:1) қарши ўйинда жамоасининг 3-тўпини киритди.

Уругвайлик футболчи 65-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 87-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Opta'нинг маълумотига кўра, Кавани клуб тарихида АПЛ доирасида бир мавсумда захирадан майдонга тушиб, энг кўп гол урган Хавьер Эрнандес Чичарито (2010/11) ва Оле-Гуннар Сульшернинг (1998/99) рекордини такрорлади – 5та гол.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар