10.05.2021 18:19
4131
Кавани «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирди

«Манчестер Юнайтед»нинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани келаси мавсумда ҳам фаолиятини «қизил иблислар» сафида давом эттирадиган бўлди.

Италиялик инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Кавани «МЮ» билан 2022 йилнинг июль ойига қадар белгиланган келишувга имзо чеккан. Клуб бу ҳақда тез орада расман эълон қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер клуб уругвайлик 34 ёшли форвардни ўз сафида олиб қолиш учун ҳаракатни бошлагани ҳақида айтиб ўтганди. Футболчига Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоаси ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, ўтган йил кузда Манчестерга келган Кавани жорий мавсум «МЮ» сафида АПЛ баҳсларида 23 ўйинда 9та гол, Европа лигасида эса 4 ўйинда 5та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар