09.05.2021 11:47
2310
Тухель: «Сити» пенальтидан гол урганида, камбэк қилиш имкониятига эга бўлмасдик»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 35-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иккинчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш этдик. Биринчи бўлимда озми-кўпми тенг ўйин бўлди ва сўнгги 5 дақиқада мағлуб бўлдик. Агар улар пенальтидан гол уришганида, камбэк қилиш имкониятига эга бўлмасдик. 

Жамоамнинг реакцияси, иккинчи бўлимдаги кўрсаткичлари мени ҳайратга солмоқда. Ютишга лойиқ эдик. 

«Этиҳад»да 3 очко олиш учун бироз омад, голли вазиятлар ва ҳакамнинг тўғри қарорлари талаб этилади. Иккинчи бўлимда бизда жуда кўп голли вазиятлар юзага келди, шунинг учун жамоамни ажойиб ўйин билан табриклайман», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар