09.05.2021 08:29
960
Симеоне: «Ла Лигада энг кучли характерга эга жамоа ғолиб бўлади»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Барселона» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда ҳимояда ва ҳужумда ажойиб жамоавий ўйин намойиш қилдик. Баҳс давомида ритмни сақлаб турдик.

Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлади ва қўлидан келганича ўйнашга ҳаракат қилди. 

Уч тур қолди. Ҳар доимгидек ўйиндан ўйинга ўтишимиз керак. Ла Лигада энг кучли характерга эга жамоа ғолиб бўлади.

«Реал»нинг «Севилья» билан ўйинини томоша қилишим эҳтимолдан йироқ, чунки бу мен учун энг яхши вақт эмас», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар